«Олтин бутса»: Месси – Роналду – 5:4 (фото)

0

«Месси ва Роналду қарама-қаршилиги» номли якуни йўқ сериалнинг навбатдаги серияси тайёр – аргентиналик даҳоча ўз ҳисобидаги «Олтин бутса» соврини сонини 5тага етказиб, бу борада португалиялик рақибидан ўзиб кетди.

Миллий чемпионатлар якунига етди ва мавсум-2017|2018 бош голеадорига аталган еврофутбол «Олтин бутса»си «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг шахсий коллекциясидан ўрин олиши ойдинлашди.

Аргентиналик юлдуз Примеро финишида «Реал Сосьедад»га қарши кечган ўйинда ўз натижаси (34та гол)ни яхшилагани йўқ, шундай бўлсада, евротўпурарлар пойгасидаги пешқадамлик мавқеси дахлсиз қолди.

Шу тариқа Месси кетма-кет иккинчи марта, умумий ҳисобда эса 5-марта «Олтин бутса» соҳибига айланди. Бу соврин тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Дарвоқе, Криштиану Роналду ҳисобида 4та «Олтин бутса» бор.

 

manba: www.interfutbol.uz