Перуда бундан 600 йил олдин кўмиб ташланган жами 56 нафар боланинг жасади топилди…

0

 

Тарихий маълумотларда таъкидланишича, бу скелетлар қадимий Чиму подшолиги даврига тегишли. Ўша пайтларда одамлар ўз худоларига мўл ҳосил, сув, сув тошқинлари, қурғоқчилик балосидан асрашини сўраб мурожаат этиш асносида айнан болаларни қурбонлик қилишган. Болаларни қурбон қилишса, худолар албатта сўралган нарсани беради деб ҳисоблашган. Кейинчалик бу подшолик инк қабилалари тарафидан забт этилди. Аммо барибир болаларни худо йўлида қурбон қилиш одати йўқолмади.

Дарвоқе, чуқурдан 56 нафар бола суягидан ташқари, 30 та кийик қолдиқлари ҳам топилган. Олимлар бу қолдиқлар ҳам болалар билан бир вақтда қурбонлик қилинган жониворлар эканини тасдиқлашди.

РИА Новости