Россиянинг Орлов вилоятида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар 4 киши…

0

 

 

Бундан ташқари, жами 12 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Шу ҳақда Орлов вилоят губурнатори вазифасини бажарувчи Андрей Кличков расман хабар қилди.

Губернаторнинг айтишича, одамларни олиб кетаётган автобус темир йўлни кесиб ўтаётган пайт катта тезликда поезд яқинлашиб келган. Ҳайдовчи транспорт воситасини олиб қочищга улгурмади. Губернатор яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг қариндош-уруғлари билан алоқа ўрнатилган. Уларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш чоралари кўриб қўйилди.

Яна бир ачинарли жиҳати шундаки, автобусда маҳаллий хор артистлари ўтиришганди. Улар вилоят миқёсида ўтадиган тантанали тадбирда иштирок этиш мақсадида йўлга чиқишганди. Афсуски, концерт ўз ўрнини азага бўшатиб берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тащкилоти ходимлари фожиа сабабларини ўрганишмоқда.

ИТАР ТАСС

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here