Усама бин Ладеннинг ўғли Ҳамза Саудия Арабистонини забт этиб, Макка-ю, Мадинага эга чиқмоқчи…

0

 

Дунёда фаолияти тақиқланган «Ал-Қоида» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиларидан бири Ҳамза Саудияни, шу билан бир қаторда Макка, Мадина шаҳарларини эгаллаш ва ғарб давлатларидан отасининг ўчини олишга сўз берди.

 

ЎҒИЛ ОТА УЧУН

 

Марҳум террорчи Усама бин Ладеннинг 20 дан зиёд фарзанди бор. Ҳамза Усама бин Ладеннинг учинчи хотини Хайрия Сабардан туғилган. Тириклигида жангари каллакесарлар етакчиси Ҳамзани жуда яхши кўрарди. Бин Ладен учинчи хотинини экстремистик ғоялар фанати сифатида бошқаларидан юқори қўярди. Ҳамзани ҳам худди шу ғоялар тарғиботи қуршовида тарбиялаган. Ҳамза одамларга нисбатан совуққонликни, бировнинг жонига қасд қилганда бир туки сесканмасликни, керак бўлса, бандалар қонини бочкалаб ичишга тайёр туришни айнан ўша марҳум отасидан ўрганган, унинг таълимини олган. Улғайгач, Афғонистон, Покистондаги кўплаб террор ҳаракатларида фаол иштирок этган. Беназир Бхуттони қатл этишда ҳам Ҳамзанинг қўли борлигини гувоҳлар ҳануз тасдиқлайди.

Бин Ладеннинг ўлимидан сўнг Ҳамза негадир кўздан ғойиб бўлди. Ҳамма уни ҳам ўлдириб юборишган деган хаёлга борди. Лекин Ҳамза 2015 йили тўсатдан пайдо бўлди. Ўзининг айтишича, «Аль-Қоида» жангарилар гуруҳи етакчиларидан бирига айланибди. Энди отасининг хунини олармиш. Уни ўлдирганларни шафқатсизларча жазолармиш.

 

ҲАМЗАНИ САУДИЯ ФУҚАРОЛИГИДАН МАҲРУМ ЭТИШГАН

 

Саудия Арабистони ҳукумат раҳбарлари Ҳамзани очиқчасига террорчи деб аташган ва аташмоқда. Айтишларича, у аслида Саудия Арабистонида туғилган. Аммо улғайгач, Саудия фуқароларини қиролга қарши ҳаракатлар содир этишга чақириб, террорга жалб эта бошлаган. Шундан кейин Саудия ҳукумати уни фуқароликдан маҳрум этган экан.

Россиялик экспертлардан бири Алексей Макаркин айтдики, саудитлар Ҳамзанинг чақириқларига қулоқ тутмаслиги эҳтимолга яқинроқ. Сабаби, улар шаҳзода Салмон яқинда бир гуруҳ шаҳзодаларни қамоққа олгани, уларни узоқ йиллар ёддан чиқариб бўлмас жазога тортганини яхши билишади.

— Шунга қарамай, — давом этди Макаркин. — Саудия қироли Абдул Азиз ибн Сауд мамлакатда тинчлик, аҳилликни таъминлаш учун кўплаб қабилаларнинг аёллари билан яқин муносабат юритган. Шунинг учун фарзандлари ҳам кўп. Улар турли оқимларга тегишли, турлича фикр юритади. Худди шу нарса айни вақтда Саудиядаги сиёсий аҳволни танг аҳволга келтириб қўймоқда. Ҳамза шу номутаносибликдан унумли фойдаланишга умид боғлаган бўлиши мумкин.

 

ЭРОН ТЕРРОРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА АЙБЛАНАДИ

 

Саудия Арабистонидаги ички келишмовчиликлар, сиёсий инқироз аллақачон Яқин шарқда кенг тарқалиб бўлган. Шаҳзода Салмон Ҳамза бин Ладен Эрон тарафига ўтгани, ўша мамлакатдан кўмак олаётганини гапириб ўтди.

— «Аль-Қоида»нинг етакчиси энди Ҳамза, — деди Салмон. — У Эрон билан тил бириктириб, шу мамлакатдан ҳарбий кўмак олмоқда. Шу кўмакка ишониб Яқин Шарқдаги араб давлатларига кўз сола бошлади. Саудия Арабистони фуқароларининг миясини заҳарлашда ҳам биз Эрондан гумонсираймиз. Бир сўз билан айтганда, Эрон тарафи террорчи Ҳамзани қонли террор сари ундамоқда, илҳомлантирмоқда. Шу фикрни америкаликлар ҳам юз фоиз тасдиқлашган.

Шу ўринда яна бир жонли фактга эътибор қаратиш лозим. Ҳамза шу вақтга қадар Эронда яшаб, уй қамоғида сақланган. Лекин бу қуршовдан қандай чиққан-у, бунга қандай эришгани ҳеч кимга маълум эмас.

Яна бир нарса. Ҳамза дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи Ироқ ҳамда Сурияда муваффақиятсизликка учраганини ҳам кўриб турибди. Бу жангарилар гуруҳи каллакесарлари айни пайтда ўзига янги командир, паноҳ изламоқда. Ҳамза эса уларга командирлик қилиш учун тайёр эканини айтди. Демак, яқин келажакда у таназзулга юз тутган «ИШИД» террор гуруҳи жангариларини ҳам ўз атрофига йиғмаслигига ҳеч ким кафил бўла олмайди. Албатта, буни ҳам вақт кўрсатади.

ru. sputnik-tj. com

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here