70 ёшли мухлис ЖЧни томоша қилиш учун тракторда йўлга чиқди

0

Германия терма жамоасининг 70 ёшли мухлиси Губерт Вирт футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун тракторда Россия томон йўлга чиқди, деб ёзмоқда»Халқ сўзи» нашри.

У тракторига тиркама сифатида пиво бочкаси кўринишидаги уйини қўшиб олган. Уйда ётоқ учун махсус жой ва ошхона ўрин олган.

Губерт Вирт сафарини 15 май куни бошлаган бўлиб, у 14 июнга қадар Москвага етиб олишни кўзламоқда. У аллақачон Польша чегарасини кесиб ўтиб, Беларусь ҳудудига қадар етиб келган.