Африкада 20 млн кишига таҳдид солган очликнинг олди олинди

0

Ўтган йили БМТ гуманитар ташкилотлари Африкада миллионлаб кишига таҳдид солган очликнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда БМТнинг 2017 йилдаги гуманитар фаолиятига бағишланган ҳисоботида билдирилган.

Ўтган йили дунё бўйича 141 миллион киши гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезди, улар чўзилиб кетган инқирозлар, кескинлашган низолар ва табиий офатлар туфайли зарар кўрган кишилардир. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси улар учун 13 миллиард доллар тўплади. Бу маблағ 33 мамлакатдаги лойиҳалар учун сарфланди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Нигериянинг шимоли-шарқи, Сомали, Жанубий Судан ва Ямандаги 20 миллион кишининг очиликка маҳкум бўлишига йўл қўйилмади. Бунинг учун донорларнинг ёрдами катта бўлди.

manba: azon.uz