Анчелотти ЖЧ-2018 фаворитини айтди

0

«Наполи» клубининг янги бош мураббийи Карло Анчелотти Россияда 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг айтишича, Бразилия термаси мусобақа асосий фаворити ҳисобланади. Шунингдек, у сюрприз қилиши мумкин бўлган термалар сифатида Бельгия ва Хорватияни тилга олган.

«Ўйлашимча, Бразилия терма жамоаси мундиал фаворити саналади, сабаби унинг мураббийи Тите энг кучли мудофаа чизиғини яратди, у ажойиб ҳужумчилар билан уйғун ҳолда ишлайди. Одатда, жаҳон чемпионатида Аргентина, Германия ва Испания жой олган гуруҳдан чиққан жамоа ғалаба қозонади. Афсуски, ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида Италия йўқ.

Мундиалда сюрприз қилиши мумкин бўлганларга келадиган бўлсак, мен Бельгияни айтган бўлардим. Бу жамоадаги кўпчилик ўйинчилар Англия Премьер-лигасида ўйнайди. Шунингдек, тажрибали Хорватия термасини ҳам тилга олишим мумкин», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради AS

 

manba: tribuna.uz