Астағфируллоҳ! Лайлатул қадр кечасида фариштани видеога олишдими? (видео)

0

Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигида Лайлатулқадр кечасини бедор кутиш ҳар бир мусулмон банданинг орзуси. Ушбу минг ойдан яхшироқ кечада осмондан фаришталар ер юзига тушиб, ибодатга машғул, истиғфор келтирган бандаларнинг ҳисобини олади. Гуноҳлар кечирилувчи, осмоннинг етти қавати очилиб, тилаклар ҳеч бир тўсиқсиз Яратганга етиб борувчи мазкур кечадан нима учундир кишилар мўъжизалар юз беришини кутишади.

Дарҳақиқат, кўпчилигимиз Лайлатул қадр тунида кўзимизни осмонга тикиб, фаришталарни кўзимиз билан кўришга, ақлимиз билан илғаб олишга ҳаракат қиламиз. Ана шундай диндошларимиздан бири Ердан самога кўтарилаётган фариштани видеога туширганини маълум қилди. Видеода акс этган номаълум ёруғлик ростдан ҳам фариштами? Фаришталар моддий мавжуд бўла оладими? Уларни кўз билан кўриш, тасвирга тушириш мумкинми? Бизнингча, ҳаммаси шу қадар оддий бўлиши мумкин эмас. Фаришталар фақатгина тавбалари қабул бўлган чин мусулмонларгагина кўриниш беради. Бу бахтга нозил бўлган киши ҳамма нарсани унутиб, Яратганнинг зикри билан машғул бўлади. Бундай шарафга эришган одамда буни оммага билдириш, телефонини ёқиб, суратга тушириш хаёли бўлиши мумкин эмас, назаримизда. Янаям, Аллоҳ билгувчи. Ўзи гуноҳларимизни мағфират қилсин.

#ОЛТИН_ҚУШ_ЭРТАГИ🎥 Қадр кечасида фаришта кўрдим қабилидаги бу видео бутун интернет бўйлаб тарқалди.Телеграмнику гапирмаса ҳам бўлади,деярли ҳамма каналларида бу видео тинимсиз айланди. Ажабланарлиси,бу видеога ишонганлар жудаям кўп бўлди.Лайлатул Қадр дегани осмондан лайлак учиб ўтади дегани эмас,эртакка ишониб қолманг!КИМ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Опубликовано Шахноз Махмудовой 12 июня 2018 г.

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here