Чоршанба куни ёмғир ёғиши кутилади

0

Чоршанба куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.

Эртага Республика бўйлаб 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18…+20, кундузи +34…+36 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, бироз булутли бўлади.

Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +18…+23, кундузи +31…+36 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19…+24, кундузи +36…+41 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +18…+23, кундузи +25…+30 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қисқа ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +11…+16, кундузи эса +22…+27 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: