ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Тожикистонга ташриф буюрди (фото)

0

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев хизмат сафари билан Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.

Бу ҳақда хабар берган Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ихтиёр Абдуллаевни, Тожикистон МХДҚ раиси Саймўмин Ятимов кутиб олганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Икки давлатнинг хавфсизлик идораси раҳбарлари, давлат чегараларининг қўриқланиши, Халқаро терроризмга қарши ҳамкорликда курашиш масаласи ҳамда ахборот алмашиш бўйича келишувлар имзолашлари айтилмоқда.

Шунингдек, ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаевнинг Роғун ГЭС қурилиши билан бориб танишгани ҳам қўшимча қилинди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: