ФАРҒОНАДА 9 ЁШЛИ ГЎДАК ТИРИКЛАЙ ЁНИБ КЕТДИ…

0

 

Фожиа Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида содир бўлган. Расмий хабарларга кўра, отаси «Жигули» автомобили салонида болани ёлғиз қолдириб, ўзи ўрик териш ниятида кетган. Болакай қараганки, машина салонида канистр тўла бензин турибди. Канистрдаги бензинни полга сепиб, гугурт чаққан ва натижада ёнғин содир бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари тез орада оловни ўчиришди. Бироқ болани сақлаб қолишга улгуришмади.

Аммо фожиа доирасида қарама-қарши фикрлар кўп. Кўпчилик тарқатилган хабар ҳақиқатдан бироз узоқлигини айтмоқда. Яъни, биринчидан, канистрга қуйилган бензин аслида машина юкхонасида сақланади. Унинг салонда қолдирилиши ҳар қандай одамда шубҳа уйғотади. Қолаверса, боланинг қўлига гугурт қаердан тушди?..

Хуллас, саволлар кўп. Уларга ҳаққоний жавобни эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари албатта топишади.

vesti. uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here