Ҳасанбой Дўстматов: “Тўйим сабаб тайёргарликка вақт бўлмади”

0

Кеча, 11 июнь куни Остона шаҳрида “Қозоғистон президенти соврини учун” мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар ватанга қайтди. Уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кутиб олдик дея ёзади qalampir.uz

Мусобақанинг чорак финалида ҳиндистонлик рақиби Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учраган Ҳасанбой Дўстматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мусобақа биз учун оғир ўтди. Чунки, тўй сабаб тайёргарликларга ҳам вақт бўлмади (кулади). Қачондир бундай ҳолатга тушишимиз лозим эди. Бундай кунлар ҳозир келгани яхши бўлди. Чунки, Осиё ўйинларигача қийинчилик бўлиши керак эди. Сўнгги жангимни қишда ўтказгандим. Ҳиндистонлик рақибга қарши жангдагидек ҳолат Осиё ўйинларида содир бўлганида бу яхши бўлмасди. Мусобақа давомида Осиё ўйинларидаги бўлажак рақибларим имкониятини ҳам ўргандик.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнидан кўнглимиз тўлди. Айтиб ўтганимдек, ортда қолган мусобақаларда рақибларимизни яхши ўрганиб олдик. Энди навбатдаги жанглар осонроқ бўлади. Тайёргарлик яхши кечмоқда. Яқинда Таиланддаги турнирда ҳам қатнашамиз, сўнгра Осиё ўйинларига жўнаб кетамиз. Насиб қилса Осиёда Риодагидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатамиз”, деди Ҳасанбой Дўсматов.

Маълумот учун, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримовлар бронза медали соҳибига айланди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here