ЖИГАРИ ЭЗИБ ТАШЛАНГАН АРИСТОННИНГ КЕЙИНГИ ҚИСМАТИ…

0

 

 

Ярославдаги турмада «Болотний иши» бўйича жазо муддатини ўтаганлардан бири Руслан Вахапов турмадаги ўзбошимчаликлар, қийноқлар ҳақида журналистларга гапириб берди…

 

УРКАЛТАК

 

 

— Турмада аристонларнинг шафқатсизларча калтакланиши, — дея ҳикоясини бошлади Руслан. — Одатий ҳолга айланиб қолган. Арзимас қоидабузарлик ҳам аристонга даҳшатли даражадаги қийноқлар, калтакларни ҳадя этиши мумкин. Тасаввур қилинг, баланд девор билан ўралган, асфальтланган кичик бир ҳудуднинг ўзига 120 нафар аристон сиғади. Аристонларни тўртта сафга тизишади-да, олиб кета бошлашади. Шунда мен ким биландир гаплашиб қўяман-у, махсус хизмат ташкилоти вакили мени огоҳлантиради.

— Вей, ифлос, жағингни ўчир!..

Бу аристонга нисбатан эълон қилинган дастлабки, энг мулойим огоҳлантириш. Яна бир оғиз гап гапирсам, сафдан чиқарищади-да, оёқ-қўлларимни елка кенглигида қўйган ҳолда гоҳ ўнг, гоҳ чап биқиним аралаш мушт йўллашади. Кейин қўлларимга кишан солиб, калтаклашни давом эттиришади. Ҳам қўл, ҳам оёқлар ёрдамида шафқатсизларча калтаклашади. Бу ҳам кам. Бўш хонага олиб кириб энди чарм таёқ кўмагида калтаклай бошлашади. Шахсан менинг чап тиззамдан пасти, ўнг тарафимдаги буйрак қисмимга ёмон уришган. Фақат оғриқлар зўрига чидолмай, бақирганча сўкина бошлаганимдан кейин уришни бас қилишган. Турма ходимларидан қайсидир бири пайдо бўлган-у, «Унинг ҳимоячиси бор экан, урманглар!», дея тўхтатиб қолган. Турма ходимлари уришни бас қилган бўлса-да, мени қўйиб юборишни исташмасди. Тахминан 40 дақиқача гўё кишан калитини қидиришди. Хайрият, мени тинч қўйишди. Адвокатим Ирина Анатольевна Бирюкова келган экан. Маълум бўлишича, у киши мени калтаклардан қутқариб олибди.

 

 

«ЖИГАРГА ТЕГМА, БИРОДАР!..»

 

 

Эсимда, 2017 йил 21 апрел эди. Мен билан бирга қамалган Иван Непомнящихни калтаклашди. Калтаклаганда ҳам жигарини эзиб ташлашибди. Бу энди ортиқча эди. Шу кунгача чидагандик. Ўзимизни овутардик. Ҳа энди оёқни эзиб ташлашди, жойига келади, қўлни синдиришдими, тез кунда тикланади дердик-у, жим бўлардик. Аммо жигардек муҳим аъзони тиклаб бўлмайди. Биз Бирюкова етакчилигида шикоят қилишга тушдик. Шикоят қилгандаям Европа судига мурожаат этдик. Шу йўл билан адолатга эришдик. Бир ойдан кейин турма бошлиғи ишдан ҳайдалди. Непомнящихнинг жигарини эзганлар ҳам тегишли жазосини олди…

Руслан Вахапов беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У билан бирга Непомнящих ҳам «Болотний иши» бўйича қамалганди. Озодликка чиққач, зудлик билан Россиядан чиқиб кетган. Уларга учинчи шерик бўлган аристон Евгений Макаров жазо муддатини ўтаб яқинда озодликка чиқибди

 

 

АРИСТОН КАЛТАКДАН ЎЛМАЙДИ…

 

 

Евгений Макаров ҳам ўзи жазо муддатини ўтаган колониядаги аҳвол ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

— Тожикистонлик бир аристонни яхши эслайман, — дейди Макаров. — Уни ҳамманинг кўз ўнгида жуда қаттиқ калтаклашган. Иккала қўлини ҳам синдириб ташлашган. Аммо уришдан тўхташмаган. Уриб чарчашгач, тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига изоляторга қамаб ташлашган. Кейин уни Кроснаярскдаги турмага ўтказищган. Бу турма олдингисидан бешбаттар экан. Аристонлар бу ерда 15 соатлаб дам олишсиз кесилган дарахтларни машинага ортишаркан…

Мен жазони ўтаётган турмада эса шундай чиркин одатлар, ҳодисалар кўзга ташланадики, одам чидаб тура олмайди. Масалан, аристон калтаклар туфайли ўлиб қолса, тиббий хулосага юрак хуружи натижасида оламдан ўтди деб ёзилади. Ҳеч ким аристоннинг ўлимида айбланмайди, жазога тортилмайди. Наркотик олди-сотдиси билан турмадаги назоратчиларнинг 90 фоизи шуғулланади десам ишонаверинг. Лекин уларга жазо белгиланмайди.

 

 

«ҚИРУВЧИ КОЛОНИЯ»

 

 

Худо кўрсатмасин, аристонлардан бири турмадаги аҳвол ҳақида қайсидир шахсга, ёки ташкилотга шикоят қилса, тамом, у назоратчилар ва офицерларнинг нишонига айланади. Колония ўша аристон учун аҳлоқ тузатиш эмас, қирувчи колонияга айланади. Бироқ биз аристонлар барибир ортга чекинмаймиз. Адолат излашда давом этаверамиз. Ажаб эмаски, Россия турмаларидаги ўзбошимчаликлар барҳам топса, турмалар ходимларига инсоф кирса…

 

 

АРИСТОН — БУ… МИЛЛАТГА ЎХШАЙДИ…

 

 

— Мен айни пайтда сўнгги жазо муддатини ўтаб озодликка чиққанман, — дейди Евгений Макаров. — Лекин Ярославда қолишим тайинланган. Негалигини тушунмайман. Чунки мен Краснодарликман. Қоидага кўра ватанимга қайтишим лозим. Аммо рухсат беришмаган. Шу ерда — Ярославда қолишим шарт эмиш. Шундан кейин мен аслида озод эмаслигимга амин бўла бошладим. Бу ҳам менга нисбатан белгиланган жазо эканини англагандек бўлдим. Ҳа, бизнинг Россияда аристонлик ҳам алоҳида миллатга айланибди чоғи. Мени Россия фуқароси сифатида эмас, аристон деган миллат вакили сифатида кўра бошлашибди. На илож. Шунисига ҳам шукр қиламан. Ишқилиб, худонинг ўзи йўлдан оздирмасин. Тамом.

zona. media

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: