Ким Чен Ин журналистларнинг ядровий қуролсизланиш ҳақидаги саволини уч марта эътиборсиз қолдирди

0

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин журналистлар мамлакатнинг ядровий қуролсизланиши ҳақида берган саволларни эътиборсиз қолдирди, деб ёзади «РИА Новости» Оқ уй делегацияси мухбирларига таяниб.

Ким Чен Индан ядровий ракеталардан воз кечиш-кечмаслиги ҳақида уч марта сўрашган, аммо у жавоб бермаган.

АҚШ ва КХДР етакчилари яккама-якка форматдаги 40 дақиқалик суҳбатдан кейин бироз танаффус қилиб, матбуот учун қисқа баёнотлар билан чиқиш қилган, сўнг кенгайтирилган таркибдаги музокаралар хонасига кириб кетган эди.

Биринчи АҚШ — КХДР саммити бугун, 12 июнь куни Сингапурдаги Сентос курорт оролида жойлашган Capella меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: