Ким Чен Ин Трампнинг таклифини қабул қилган

0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ваъда қилишича, Пхеньянга «энг қулай вақтда» ташриф буюради.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурдаги тарихда биринчи марта ташкил этилган Америка-Шимолий Корея саммити якунлари бўйича Оқ уйга келиш таклифини қабул қилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин Оқ уйга «қулай вақтда, бироз кейинроқ» ташриф билан келади.

Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ – Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентос оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзолашди, уни Трамп ва Ким Чен Ин «атрофлича», деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан учрашгани хабар қилинганди.