«Мени келажакда нималар кутяпти?!»

1

Кексайгани сари кўпаядиган масъулиятлар… Жуда қаттиқ қўрққаним укол игналарига рўбарў қиладиган хасталиклар, дармонсизликлар… Жон бериш талвасаси… Энг оғири бир олам гуноҳни ортмоқчилаб, бошдан-оёқ иши менга яхшилик қилиш бўлган Раббим ҳузурида ҳисобга туриш…

Овозингни ел олсин дейсизми? Уни ел олганда, ё буларни ўйлашдан қочганимда ва ё гапирганларнинг овозини ўчирганимда, қани энди бундай келажакдан қутулиб қололсам! Лекин бу уринишлар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.

Бу ҳаммамизга тегишли келажак. Йўқ, менгамас, деб кўрингчи…

Битта умидим – Аллоҳнинг  раҳмати, фазли ва меҳрибонлиги. Зотан мусулмон эканман, яшаётган эканман, ана шулардан умидворман.

Раҳматингни ва фазлингни сўраймиз, ё Аллоҳ!

 

Мубашшир АҲМАД

1 ТА ФИКР

  1. Ҳурматли Мубашшир АҲМАД! Кузатишимга қараганда ғоятда таъсирли, мазмунли диний мақолалар ёзасиз. Бугунги кунда йўқолиб бораёзган, интернационал тил билан айтганда,»глобал» мавзуга айланаётган «ҲАЛОВАТ» , тушунчасидан сабоқ беринг, илтимос. Айни пайтда одамлар нима учундир безовта , турмушнинг ташвишлари билан жуда банд. Аввалгиларга ўхшамас…..

Comments are closed.