Намозни бироз муддатга тўхтатиб турса бўладими?

0

Савол:

— Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Мен Алҳамдулиллаҳ беш вақт намоз ўқийман.

Аммо баъзи бир сабаблар яъни ўқиш, иш ва бошқа сабаблар туфайли намозни бироз муддатга тўхтатиб турсам бўладими? Жавобларингиз учун аввалдан ташаккур айтаман.

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
— Ваалайкум ассалом! Бу ишларингиз намозни қазо қилишга узр бўлмайди. Аллоҳ фарз қилган ишнинг олдида қолган ҳаммаси бекор. Бенамозларнинг аҳволи оғир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ النَّاسُ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ أَعْمَالِهِمُ الصَّلَاةُ، يَقُولُ رَبُّنَا عَزَّ وَجَلَّ لِمَلَائِكَتِهِ: – وَهُوَ أَعْلَمُ – انْظُرُوا فِي صَلَاةِ عَبْدِي أَتَمَّهَا أَمْ نَقَصَهَا، فَإِنْ كَانَتْ تَامَّةً كُتِبَتْ لَهُ تَامَّةً، وَإِنْ كَانَ انْتَقَصَ مِنْهَا شَيْئًا قَالَ انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ؟ فَإِنْ كَانَ لَهُ تَطَوُّعٌ قَالَ أَتِمُّوا لِعَبْدِي فَرِيضَتَهُ مِنْ تَطَوُّعِهِ، ثُمَّ الزَّكَاةُ مِثْلُ ذَلِكَ، ثُمَّ تُؤْخَذُ الْأَعْمَالُ عَلَى حَسَبِ ذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلَاتُهُ، فَإِنْ صَلَحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتَقَصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا قَالَ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ أَتِمُّوا فَرِيضَتَهُ مِنْ تَطَوُّعِهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга:
«Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди. Бас, агар (намози) тугал бўлса, унга (намози) тугал, деб ёзилади. Агар у (намоз)дан бирор нарса камайган бўлса, У зот:
«Назар солинглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Бас, агар нафли бўлса, «Бандамнинг нафл (намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди.
Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизий келтирган лафзда:
«Албатта, банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намозидир. Агар у (намоз) дуруст бўлса, батаҳқиқ, (банда) ютуққа эришади ва нажот топади. Агар у (намоз) фосид бўлса, батаҳқиқ, (банда) ноумид бўлади ва хусронга учрайди. Бас, агар унинг фарз намозидан бирор нарса камиб қолса, Робб азза ва жалла: «Унинг фарзини нафлларидан тўлдиринглар», дейди», дейилган.
Шарҳ: Қиёмат куни отанинг бола билан, боланинг ота билан, онанинг қиз билан, қизнинг она билан, эрнинг хотин билан, хотиннинг эр билан иши бўлмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ҳамма У куннинг даҳшатидан титрайди. Ҳамма ўзининг ҳоли қандай бўлишидан хавфда бўлади. Ҳамма ҳисоб-китобни кутади. Ана шу пайтда бандаларнинг бу дунёда қилган амалларининг ҳисоб-китоби бошланади. Банда дастлаб намоздан сўралади:
«Сенга намоз фарз бўлганидан бошлаб қанча намоз ўқидинг?»
«Қанча намозни қазо қилдинг?»
«Қанча намозни тўлиқ ўқидинг?»
«Қанчасини ўз вақтида ўқидинг» ва ҳоказо.
Мана шунинг ўзи намознинг қанчалар аҳамиятли эканлигини яққол кўрсатиб турибди. Иш шундай бўлганидан кейин бир ракъат фарз намозни ҳам қолдирмай, ўз вақтида яхшилаб ўқишимиз лозим. Бошқа вақтларда иложи борича кўпроқ нафл намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак. Токи, қиёмат куни шарманда бўлмайлик. Ҳисоб-китобимиз аввалидан яхши бошлани¬шига муяссар бўлайлик. Намозимиз тугал чиқиб, ютуққа эришиб, нажот топиб, жаннатга мушарраф бўлайлик.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الصَّنَابِحِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: زَعَمَ أَبُو مُحَمَّدٍ أَنَّ الْوِتْرَ وَاجِبٌ، فَقَالَ عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ: كَذَبَ أَبُو مُحَمَّدٍ، أَشْهَدُ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: خَمْسُ صَلَوَاتٍ افْتَرَضَهُنَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ، مَنْ أَحْسَنَ وُضُوءَهُنَّ وَصَلَّاهُنَّ لِوَقْتِهِنَّ وَأَتَمَّ رُكُوعَهُنَّ وَخُشُوعَهُنَّ كَانَ لَهُ عَلَى اللهِ عَهْدٌ أَنْ يَغْفِرَ لَهُ، وَمَنْ لَمْ يَفْعَلْ فَلَيْسَ لَهُ عَلَى اللهِ عَهْدٌ، إِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُ وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Муҳаммад «Витр намози вожиб», деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит:
«Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ азза ва жалла беш вақт намозни фарз қилди. Кимда-ким улар учун таҳоратни чиройли қилса, беш вақт намозни  фарз вақтида, рукуъ-хушуъсини жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа, мағфират қилади, хоҳласа, азоблайди», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ таоло беш вақт намозни фарз қилганлиги.
2. Таҳоратни яхшилаб қилиб, намоз ўқиш муҳимлиги.
3. Намознинг рукуъ ва бошқа арконларини жо¬йи¬га қўйиб ўқиш лозимлиги.
4. Намозда хушуъ ва хузуънинг муҳимлиги.
5. Аллоҳ таоло намозни  мукаммал  ўқиган  одамни  мағфират қилишга ваъда берганлиги. Зотан, Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир.
6. Намозни хушуъ ва хузуъ ила ўқимаган одамга Аллоҳ мағфират қилишни ваъда бермаганлиги.
Демак, нажотга эришиш учун беш вақт намозни канда қилмай ўқиш керак. Ўқиганда ҳам яхшилаб, арконларини жойига келтириб, хушуъ ва хузуъ билан ўқишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ана шундагина бу ибодатни Аллоҳ таолонинг мағфират қилиш ҳақидаги ишончли аҳди даражасига етказган бўламиз.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِنِّي افتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ، وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ جَاءَ يُحَافِظُ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен Ўзимга Ўзим: «Ким уларни муҳофаза қилиб, ўз вақтида ўқиб келса, албатта жаннатга киритаман», деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир», деди», деб айтдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси қудсий бўлиб, уни Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар.
Ушбу ҳадиси қудсийдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига беш вақт намозни фарз қилганлиги.
2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса, Аллоҳ таоло уни албатта жаннатга киритиши.
3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса, унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here