Қатар БАА устидан халқаро судга арз қилди

0
Image processed by CodeCarvings Piczard ### FREE Community Edition ### on 2014-09-05 13:04:01Z | |

Қатар ҳукумати мазкур мамлакатга қарши “қамал билан боғлиқ ноқонуний амалиётлар” туфайли Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) устидан БМТ халқаро судига шикоят қилди.

Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лулва Рашид ал-Хотир Твиттер орқали маълум қилган бўлса-да, шикоят борасидаги тафсилотларни ошкор этмади. БАА томони ҳозирча бирор муносабат билдиргани йўқ.

Ўтган йилнинг 5 июнида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг Қатар билан дипломатик алоқани узиши ва унга қарши иқтисодий қамални бошлаши кўрфаз ҳудудида инқирозни келтириб чиқарган эди.

Аввалроқ Қатар томони БАА ва Баҳрайнни бир неча бор ҳаво чегараларини бузишда айблаб, БМТга шикоят қилган эди.

 

manba: azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: