Россиялик машҳур хонанда, ёшлар кумири Дима Билан оғир хасталикка дучор бўлибди…

0

 

Бу ҳақда хонанданинг ўзи «Instagram»даги саҳифасида маълум қилган. Унинг айтишича, анча пайтдан бери бу хасталикдан азобланиб келган. Охири касалхонага ётишга мажбур бўлган.

— Азизлар, — деб ёзади хонанда. — Пневмонияга учрабман. Кўкрак қафасимда анча кундан бери кучли оғриқ бор эди. Энди оғриқларни йўқ қилмасам бўлмайди. Мен албатта тузаламан, ишонинглар!..

Ашаддий мухлислар Биланнинг хабарига жавобан тезроқ тузалиб, саҳнага қайтишини тилашди.

topnews. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: