«Шаршара»да эшак гўшти ишлатилмаганмиди? Судда барчаси аён бўлди

2

2017 йилнинг 8 ноябрь куни СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хоразм ва Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкентдаги Олмазор туманида жойлашган Gold Premium Product МЧЖга қарашли «Шаршара» колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехда 69,6 килограмм гўштни цехга топшириш йўли билан тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, жамият ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Суд жараёни давомида кўп ҳолатларга ойдинлик киритилди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда. Хусусан, суд жараёнида гумонланувчиларнинг дастлабки берган кўрсатмалари, яъни «Шаршара» номли колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехида бутун фаолияти давомида эшак гўшти ишлатилмаганлиги судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг, мутахассисларнинг фикри ҳамда жамиятда ўтказилган ҳужжатли тафтиш давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, эшак гўшти ишлатилмаганлиги ўз тасдиғини топган.

Бундан ташқари жиноят иши бўйича жалб қилинган аризачилар «Шаршара» номли колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишалаб чиқарувчи цехига 69,6 килограмм эшак гўшти эмас, балки мол гўштини топширганлигини судда берган кўрсатмаларида эътироф этишган. Судда сўроқ қилинган Республика суд экспертиза маркази лаборатория мудирининг кўрсатмасига кўра, Gold Premium Product МЧЖга қарашли «Шаршара» номли колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехидан тезкор тадбир куни олинган жами 275 килограмм гўшт маҳсулотлари орасида эшак гўшти борлиги ўтказилган экспертизадан тасдиқланмаганлиги билдирилган.

Шунингдек, иш ҳужжатларида истеъмолчилар эшак гўшти эканлиги ва юқумли касалликка чалинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, «Шаршара» номли колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехида эшак гўшти ишлатилганлигини инкор этган.

Ҳозирда суд тўпланган материаллар билан танишиб чиқиб, ҳолатни чуқур ва атрофлича ўрганиб, Gold Premium Product МЧЖга қарашли «Шаршара» номли колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарув цехининг ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми 1-банди билан тугатиб, Жиноят кодексининг 65-моддаси 2-қисми билан уларни жавобгарликдан тўлиқ озод қилган.

2 ФИКРЛАР

  1. Шунча шов-шув, шунча гап-сузлар курук сафсата булиб чикяптими бу билан. Барибир, купчилик одамларнинг ишончи дарз кетди, шахсан мен бирорта колбаса махсулотининг халоллигига ишонмай куйдим. Балки, бу текширганлар хам ниманидир эвазига ижобий хулоса ёзиб бермаганига ким кафолат бера олади. Мумай фойдани ортидан кувиб имон-инсоф, савоб-гунох каби тушунчаларни бир чеккага йигиштириб куядиган учар тадбиркорлар йук булсин юртимизда

  2. гушт тугрисида аник бир фикрга келмасдан нега дарров уз фикрларини билдириб.хаммага билдирилади,ишонч суистеъмол килинади, кафе ва ресторанларга кириб овкатланишдан хам куркиб колдик.колбаса махсулотларини умуман харид килмайдиган булдик емаймиз хам, бирон-бир жойда булсак.хам шу тугрида гап кетади.

Comments are closed.