Шавкат Мирзиёев: “Тепа Худодан, паст бандадан”

1

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қува туманидаги “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу анорзорни кириб кўрди.

“Тепа Худодан, паст бандадан. Ерга меҳр бериб ишласа, ақл билан экиб, парваришласа, албатта ўз натижасини беради. Ҳамма соҳада маҳсулотни қаерга сотишни, меҳнат ва харажатга нисбатан кўпроқ даромад олишни ўйлаш зарур. Бунинг учун аввало илм керак. Бозор талабини ўрганадиган, замонавий билимларни татбиқ этадиган, маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ва сифатини таъминлайдиган ким – кадрлар. Шунинг учун анорчилик бўйича ҳам мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек, анорчилик бўйича илмий марказ, Фарғона давлат университетида кафедра ташкил этиш, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ген технологиясини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон анори бўйича бренд яратиш, Фарғона вилоятида яқин йилларда анорзорларни 20 минг гектарга етказиш, кўчатчиликни кенгайтириш, данаксиз анор навларини ўзлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

 

manba: qalampir.uz

1 ТА ФИКР

  1. бу боғда 500 та ишчи ўрин яратдик дейишибди президентга, кўрдикку кимлар ишлади бу боғда, ёлғон айтиб обрў топишдан нима наф экан. Хаааа деворасанда

Comments are closed.