Сингапурда Америка ва Шимолий Корея раҳбарининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтди…

0

 

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ушбу учрашув доирасида бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолашди. Бу ҳужжатларнинг барчаси икки мамлакат, қолаверса, дунё миқёсида хавфсизлик ришталарини мустаҳкамлаш, Корея ярим оролида тинчлик ҳукм суришига эришиш учун хизмат қилади.

Дональд Трамп икки давлат раҳбарининг учрашув доирасида тушган биргаликдаги суратини намойиш этаркан, Ким Чен Ин ўзаро ҳамкорлик масаласида Америка билан фикрлашишга тайёр эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, 1950-1953 йиллар оралиғида бўлиб ўтган Корея урушида бедарак йўқолган америкалик ҳарбийлар қолдиқларини қидириб топиш масаласида ҳам икки раҳбар келишиб олишди. Қидирув ишларини Америка ҳамда Шимолий Корея мутахассислари биргаликда олиб боришади.

Америка президенти Дональд Трамп бу учрашувни икки давлат ўртасидаги учрашувлар, ҳамкорликлар дебочаси деб атади. Шу ўринда Ким Чен Ин ҳам Трампга шундай олий даражадаги учрашув учун миннатдорчилик билдирди. У яқин ўтмишдаги келишмовчиликлар ўтмишда қолиши, бундан буён Шимолий Корея ва Америка Қўшма Штатлари муносабатларида сезиларли даражадаги ижобий ўзгаришлар содир бўлишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тарихий учрашув Сингапурнинг Сентос оролидаги «Capella» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Томонлар 1953 йилдан бери давом этиб келган ёвлашувдан сўнг илк бор қўл бериб кўришишди. Худди шу нарса бир умр дунё ҳамжамияти хотирасида сақланиб қоладиган бўлди.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here