Сурхондарёда мол бозорида чиққан жанжал қотилликка сабаб бўлди

0

10 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Манба хабарига кўра, туманда яшовчи А.Ч. “Ачамойли” қорамол бозорида ўзаро жанжал оқибатида Мустақиллик маҳалласида яшаган А.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада А.А. воқеа жойида вафот этган. А.Ч. қўлга олинган.