Тарихий лаҳзалар. Ниҳоят, Трамп Ким Чен Ин билан учрашди!

1

Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув бошланди, деб хабар қилмоқда ABCга асосланиб kun.uz.

Таъкидланишича, саммит Сингапурнинг қолган қисмидан кўприк билан ажратилган Сентос курорт оролда бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбарлари «Капелла» меҳмонхонасида учрашишган. Трамп ва Ким Чен Ин ҳар икки давлат байроғи фонида, қизил йўлакчада узоқ вақт қўл сиқишиб туришган. Трамп КХДР етакчиси билан учрашган АҚШнинг биринчи президентига айланди.

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин музокаралар бошланишидан аввал журналистлар билан ҳам учрашишган.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бу саммитни ташкиллаштириш йўлида кўплаб тўсиқлар пайдо бўлди, аммо улардан муваффақиятли ўтилди. Трамп ҳар икки давлат етакчиларининг учрашувини жуда катта ютуқ, деб атаган.

«Мен учун бу жуда катта шараф ва ишончим комилки, биз ажойиб муносабатларни ўрнатамиз», – дея маълум қилди Трамп.

ABC хабарига кўра, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин яккама-якка учрашувни тугатишган. Трампнинг маълум қилишича, музокаралар «жуда яхши» ўтди. Шу билан бирга, Трамп КХДР етакчиси билан «ажойиб муносабатларда» эканини қайд этган.

Айни дамда етакчилар ва мамлакатлар вакиллари ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом этяпти. АҚШ томонидан, Трампдан ташқари, давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли қатнашмоқда. КХДР томонидан музокаралар столида Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, КМП МҚ халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трампга таклиф билан чиққани хабар берилганди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here