Тошкентда зўрланган вояга етмаган қизалоқ ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди

0

Тошкент туманида яшовчи 1995 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган М.Д, Келес шаҳрида яшовчи, вояга етмаган 2002 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси С.Д.ни ожизлигидан фойдаланиб у билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган. Бу ҳақда «UzNews» хабар бермоқда.

Нашрнинг Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасига асосланиб маълум қилишича, шифокорлар «зўрланган» қизалоқ С.Д.нинг қорнида 4 ҳафталик ҳомила борлигини аниқлаган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.