Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси муаммолар борлигини ниҳоят тан олди

0

Ёшларни терроризм йўлидан қайтариш учун нима қилмоқ керак? Ушбу масалага жавоб топиш учун бутун дунёдан халқаро экспертлар Тошкент шаҳрига йиғилдилар. «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» етакчиси анжуманда нутқ сўзлади, деб ёзмоқда Соф нашри.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Тошкентда терроризмга қарши курашишда ёшларнинг роли мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда шу кечаю-кундузда ҳам ёшларнинг ишга жойлашиши энг долзарб ва муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. биз айрим камчиликлар ва хатолар борлигини тан оламиз, дея таъкидлади.

«Ёшлар билан фаолиятда ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда ечими топилмаган муаммолар ҳам бор. Биз учун шу бугун ҳам ёшларнинг ишга жойлашиши энг долзарб ва муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда», — деди Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси.

Қуронбоев шунингдек, халқаро конференцияда муҳокама учун танланган мавзу жуда долзарблигини эътироф этди.

«Бу конференциянинг Ўзбекистонда ўтказилиши тасодиф эмас. Маълумки, бутун дунёда янги таҳдилар ва чақириқлар вужудга келиши хавфи ортиб бормоқда. Барчамиз биламиз-ки, Ўзбекистоннинг қарийб 60 фоизини ёшлар таршкил этади. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат моҳияти шундан иборатки — ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмаслиги даркор. Бу ўринда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи амалий иштироки билан муҳим рол ўйнамоқда», — деди ёшлар етакчиси.

«Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» — ўзбек ёшларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ташкилот, деб ҳисобот берди халқаро экспертларга Қуронбоев ҳамда бугунги кунда Ўзбекистондаги барча ўқув юртлари, тузилмалар ва муассасаларда етакчилар кенгаши ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилди.

Қуронбоевга кўра, айни вақтда Ёшлар иттифоқи аъзолари сони 10 миллион нафардан ошган.

Ёшлар иттифоқи раиси сўзларига кўра 2017 йил давомида 5 мингдан ортиқ ёшлар ўз уй-жойларига эга бўлишган, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи кафиллик мактублари асосида ўртача ёки енгил турдаги жиноятларни амалга оширган 208 нафар ёшлар суд залидан олиб чиқиб кетилган.

Қуронбоев экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг аксариятини 30 ёшга тўлмаган ёшлар томонидан амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмаслигини таъкидлаб ўтди. Қуронбоевга кўра, бу ёшлар кўпдан-кўп ҳолларда моддий етишмовчилик ва дин соҳасидаги элементар билимларга эга бўлмаганлиги туфайли террорчилар тўрига илинади.

Қуронбоев Ёшлар иттифоқи айнан шу боис меҳнат мигрантлари билан фаолиятни кучайтирганлигини маълум қилди. «Тилларни бепул ўрганиш имкониятини тақдим этмоқдамиз. Бизнинг мутахассислар бу турдаги ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ўз ёрдамини аямаяпти», — деб қўшимча қилди у.