Америка энди Шимолий Кореяга нисбатан санкция эълон қилмайди…

0

 

Шу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Шимолий Кореяга қарши қўлланиладиган санкциялар сони жами 300 та эди. Энди бу санкциялар қўлланмайди. Трампнинг гапига кўра, Сингапурдаги учрашувдан сўнг яна санкцияларни қўллаш Шимолий Корея халқига нисбатан ҳурматсизлик бўларкан.

Дональд Трамп яна Корея ярим оролидаги ҳарбий базалар, ташкил этиладиган ҳарбий ўқув машғулотлари хусусида гапириб, машғулотлар ўтказилмаслигини баён қилди. Аммо ҳозирча ярим оролдаги ҳарбий базалар сони қисқартирилмайди.

— Биз Пхеньян билан дипломатик муносабатлар юритишга тайёрмиз, — деди Америка раҳбари. — Лекин бу қисқа муддатда амалга оширадиган иш эмас. Аста-секинлик билан бажариладиган вазифа ҳисобланади.

Сингапурдаги учрашувдан кейин икки мамлакат раҳбарлари якуний ҳужжатга имзо қўйишди. Ҳужжатга асосан Трамп Корея ярим оролидаги хавфсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бундан ташқари, ҳужжатда Шимолий Кореяда ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтатилиши талаб қилинмаган.

Икки раҳбар яқин келажакда ташқи ишлар вазирликлари доирасида навбатдаги учрашувни ташкил этишга келишиб олишди.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here