Флоридада жиноятчи 4 нафар болани гаровга олган. Афсуски, болаларнинг барчаси ҳалок бўлди…

0

 

Куни кеча Американинг Флорида штатига қарашли Орландо шаҳрида қуролланган кимса тўрт нафар 1 дан 12 ёшгача бўлган болани гаровда ушлаб турган. Бахтга қарши болаларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Жиноятчи 35 ёшли Гэри Уэйн Линдси экани аниқланган. У полициячилар ҳужум бошламай туриб болаларни отиб ўлдирган ва кейин ўз жонига қасд қилган.

Линдси илгари ҳам бир неча маротаба оилавий босқин уюштирганлик, рафиқасини қийноққа солганликда айбланиб қамоққа олинган. Бу гал ҳам ўзи яқиндагина уйланган аёлни аёвсиз калтаклагани сабабли аёл полицияга шикоят қилганди. Эркак сира ўйлаб ўтирмай, тўрт нафар болани гаровга олган.

Гаровга олиш сабаблари, жиноятчининг асл мақсади ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Orlando Sentinel

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: