Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россия учун қанчага тушиши мумкин?..

0

 

«Россия-2018» ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокиннинг гапига қараганда, бу йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Россия учун тахминан 500 миллион долларга тушади. Аммо ҳозир қатъий бир тўхтамни олдинга суриш нотўғри. Негаки, ҳануз қайсидир маънода харажатлар қилишда давом этилмоқда. Аниқ бир рақамни чемпионатдан кейин дадил айтса бўлади.

Сорокин шу масалага тўхталиш асносида 2018 йилги Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда энг қиммат чемпионатга айланиши мумкинлигини ҳам қистириб ўтди.

 

— Буни қисқа муддатларда қуриб битказилган янги йўллар, терминаллар, метро бекатлари мисолида кўриш мумкин, — деди Сорокин. — Аммо барибир жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилган мамлакат фойда билан чиқиши ҳақиқат. Насиб бўлса, биз бу оламшумул ва тарихда қоладиган тадбирни жуда гўзал кўринишда ўтказамиз. Чемпионат бир умр жаҳон аҳли хотирасида муҳрланиб қолувчи ажойиб ва кутилмаган лаҳзаларга бой бўлади.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: