Ибраҳимович ЖЧ-2018 фаворитлари ҳақида гапирди

0

Шимолий Америка Бош футбол лигасининг (MLS) «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлашимча, жаҳон чемпионати ажойиб бўлади. Жуда катта давлат, унда кўплаб одамлар яшайди, жаҳон биринчилиги айнан шу мамлакатда ўтказилиши яхши. Бу жаҳондаги энг катта базм бўлади, шунинг учун мен уни ўтказиб юборишим керак эмас», – деган футболчи.

Шунингдек, Ибраҳимович мундиал фаворитларини айтди.

«Менинг ўйлашимча, Бразилия, Испания, Германия ва, албатта, Швеция терма жамоалари ғалаба қозонишга қодир. Бундан ташқари, Аргентина термаси ҳам фаворитлар орасида, аммо улар ўзларини бундай деб ҳисобламаяпти», – дея қайд этиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ибраҳимович ЖЧ-2018га олиб кетилмаганига ким айбдор эканини айтганди.

 

tribuna.uz