ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этадиган давлат раҳбарлари маълум қилинди

0

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москвадаги «Лужники» стадионида 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этадиган давлат раҳбарларини маълум қилди. Рўйхатда ҳозирча 17 мамлакат бор.

Meduza хабарига кўра, рўйхатдан асосан МДҲ ва Лотин Америкаси давлатлари жой олган. Бундан ташқари, унда кўпчилик мамлакатлар томонидан тан олинмаган икки давлат ҳам бор – Абхазия ва Жанубий Осетия. КХДРдан Олий халқ мажлиси президиуми раиси Ким Ён Нам қатнашади.

Шунингдек, очилиш маросимига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь – Александр Лукашенко, Боливия – Эво Моралес, Қозоғистон – Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон – Сооронбай Жээнбеков, Панама – Хуан Карлос Варела, Тожикистон – Имомали Раҳмон, Парагвай – Орасио Картес, Руанда – Поль Кагаме, Арманистон бош вазири – Никол Пашинян, Ливан – Саад Ҳаририй келади.

 

kun.uz