ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Оқ айиқнинг ошқозони ўзига бирдан 68 килограммгача гўштни сиғдира олади.

 

 

2. Оқ акула болаларини ов қилишга ўргатмайди. Улар ўзи мустақил тарзда яшаб қолиш учун интилиши керак.

 

 

3. Мушуклар миясида ҳам худди одамлардаги каби эмоция учун жавобгар ҳудуд мавжуд.

 

 

4. Бир дона банан таркибида 300 миллиграмм калий бор. У юракни мустаҳкамлашда ва қон босимини туширишда тенгсиздир.

 

 

5. Юрак хасталигига учраганлар ҳафтасига 60 грамм бодом ейиши лозим. Бодом таркибида фосфор, калий ва темир моддалари кўпчиликни ташкил этади.

 

 

6. Сигир елинида 11 дан 23 литргача сут бўлади.

 

 

7. Хом гўштдан оқадиган суюқлик аслида қон эмас. Хом гўшт асосан сувдан иборат. Қизил рангни унга таркибида мавжуд бўлмиш миоглобин оқсили ҳадя этади.

 

 

8. Тарвуз таркибидаги ликопен — антиоксидант ўпка, ошқозон саратони пайдо бўлиш хавфини кескин камайтириш хусусиятига эга.

 

 

9. Грецияда барча жамоат транспорти давлатга қарашли. Ҳар бир бекатда навбатдаги автобус ёки йўналиш такси қачон келиши ёзиб қўйилган.

 

 

10. Фил бир кеча-кундузда 300 литр сув ичади.

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади