“Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулади, ҳайдовчи куйиш натижасида вафот этди

0

Кеча, 12 июнь куни “Қамчиқ” довонида бахтсиз ходиса юз берган.

ИИВ Матбуот хизматидан маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Поп туманида ҳайдовчи С.Олимов (исми) DAF юк автомашинасини “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Сўнгра  қарама-қарши йўналишга ўтиб, йўл четидаги темир тўсиқларни ҳам бузиб жарликка тушиб кетган.

Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.Олимов эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here