Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиши мумкин

0

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон Президенти Фарғонада вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Москвага сафар қилиши мумкинлигини сўзлаган.

ЖЧ-2018 очилиш маросимида Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби ўндан ортиқ давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Миллионлаб мухлислар орзиқиб кутаётган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига эртага, 14 июнь куни старт берилади. Тошкент вақти билан соат 20:00 да Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтадиган илк учрашувда мезбон жамоа вакиллари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

manba: daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here