Хайрулло Ҳамидов шеъри: Таъзия

1

Недир зардоб ютган юракда алам,

Кошки, бу кунларни хотир ўчирса.

Деявермайдими не деса олам,

Аллоҳ бандасини кечирса…

 

Ҳар ким кўникувчан!

Ҳа, тезда кўнар,

Ғамни туб-тубидан аста кўчирса.

Зулматлар топ-тоза борлиққа дўнар

Аллоҳ бандасини кечирса.

 

Ўлимнинг устидан кулманг базинҳор,

Биласиз, сизга ҳам “шарбат” ичирса.

Жирканч феъллар уни эттиролмас хор

Аллоҳ бандасини кечирса…

 

Ишимиз не охир, Ўзи билади,

Не ҳолдамиз руҳнинг қушин учирса.

Осмон ҳам пойига ерлик қилади

Аллоҳ бандасини кечирса…

 

Одамлар юзларга солаверади,

Ўзича аламин олаверади.

Бандаси чувиллаб қолаверади

Аллоҳ бандасини кечирса.

 

Аллоҳ бандасини кечирсин!!!

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Ха Аллох кечирганлардан бўлайлик илойим, қори акани охирати обод бўлсин. Шу инсонни гунохлари кечирилишини сўраляпдики, бизлар ЭХХЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here