Алишер Усмонов: Мен тасодифан бизнесмен бўлиб қолганман

0

ЎзА сайтида “Жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртларимиз” ҳақида туркум мақолалар бериб боришда давом этади. Дастлаб бухоролик, дунёга таниқли тадбиркор Искандар Маҳмудовга бағишланган “Сўнгги айтган фикрим энг фойдалиси…” ҳамда Жиззахда таваллуд топган яна бир ҳамюртимиз, жаҳонга машҳур ишбилармон Фаттоҳ Шодиев ҳақидаги “Фаттоҳ Шодиев – бир вақтлар газетада оддий мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган болакай бугун дунёга машҳур бизнесмен” номли туркум материаллар берилди.

Бу галги мақола эса яна бир дунёга машҳур бизнесмен юртдошимиз Алишер Усмонов ҳақида бўлади.

Ёшлигида ёғочдан йўнилган қилич билан ўйнаб юрган, бир неча йил фехтование секциясига қатнаган боладан, келажакда жаҳонга машҳур бизнесмен чиқади, деб ким ўйлабди дейсиз. Айтгандек, бугун жаҳонга машҳур бизнесмен ўзи бу ҳақда шундай дейди: “Мен ўз хоҳиш-ихтиёрим билан эмас, таъсир дейсизми, тазйиқ деймизми, бир гап билан айтганда, тасодифан бизнесмен бўлиб қолганман», дейди тадбиркор.

Американинг Блумберг агентлиги таъкидлаганидек, қаҳрамонимиз Алишер Усмонов Майкрасофт компаниясининг асосчиси Бил Гейтс билан бошланадиган дунёнинг 100 нафар энг бой кишилари қаторидан ўрин олган. Агар Сиз миллиардер ҳамюртимиз ҳаёти ва бизнес фаолияти билан танишмоқчи бўлсангиз, журналист Ирисмат Абдухолиқовнинг uza.uz сайтида “Жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртларимиз. Алишер Бурхонович Усмонов” номли эссеси билан танишасиз…

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: