Дональд Трамп бугун ишга чиқмайди. Чунки…

0

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун ўзининг туғилгани куни муносабати билан ишга чиқмайди. Бу Оқ уй жадвали билан тасдиқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Президентнинг туғилган кунини оммавий нишонлаш режалаштирилмаган», – дейилади жадвалда.

Трамп Сингапурда Шимолий Корея етакчиси билан учрашув ўтказиб, Америкага қайтиб келгач, чоршанба куни дам олган эди.

Бугун, 14 июнь куни Трамп 72 ёшга тўлди. Трамп АҚШ президенти лавозимига сайланганида 70 ёшда эди. У бугун Америка раҳбари сифатида иккинчи туғилган кунини нишонлаяпти.

Дональд Трамп 1946 йил 14 июнь куни Нью-Йорк шаҳрининг Куинс округида таваллуд топган.

Трам туғилган кунини қандай нишонлаши тўғрисида Оқ уй хабар бермаган.

 

manba: xabar.uz