КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

Биринчи синфда ўқийдиган Марайимжон уйга хомущ ҳолда қайтди. Онаси ундан сўради:

— Нима бўлди, арслоним? Бугунам «икки» баҳо олдингми?

Марайимжон қовоқ уйган кўйи жавоб қилди:

— Ҳа-а… Тезроқ пенсияга чиқсайдим…

 

 

* * *

 

 

80 ёшли қария врачга деди:

— Аҳволим зўр. 18 ёшли жазманим бор. Ҳадемай фарзанд туғиб беради. Бунга нима дейсиз?

— Биласизми, сизга бир воқеани айтиб берай. Овчи бир куни овга кетаётиб милтиқ ўрнига адашиб ёмғирпўш олибди. Кетаётса, олдидан айиқ чиқиб қолибди. Овчи шартта ёмғирпўшни очибди-да, айиққа тўғрилаб тугмачасини босибди. Ишонасизми, айиқ шундоқ оёқлари остига йиқилиб жон берибди.

— Э, балки, бошқа овчи отиб ўлдиргандир айиқни?

— Ана, энди ўзингизга келдингиз. Мен ҳам сизга худди шуни тушунтирмоқчийдим.

 

 

* * *

 

 

— Ўртоқ бошлиқ, ҳамкасбимиз оламдан ўтибди. Ўшанинг жойини эгалласам бўладими?

— Розиман. Фақат қабристон қоровули билан ҳам келишиб олинг!

 

 

* * *

 

 

— Кечирасиз, бу шернинг одамхўр эканини қандай пайқадингиз?

— Кўз қарашлари хотинимникига ўхшаркан.

 

 

* * *

 

 

Дарвозадаги ёзувдан:

— Дарвозани қаттиқроқ тақиллатинг! Итимизнинг қулоғи оғир.

 

 

* * *

 

 

Боғча тарбиячиси қизалоқдан сўради:

— Одам ақллими, жониворларми?

— Жониворлар.

— Нега?

— Мен итим билан гаплашсам тушунади. У гапирганда эса, мен ҳеч нарсани тушунмайман.

 

 

* * *

 

 

Қиш. Ярим тун. Қор бўралаб ёғяпти. Айиқ ўрмонда изғиб ўзини ўзи койияпти:

— Эҳ, нега сентябрда қаҳва ичдим-а?

 

 

* * *

 

 

— Оғайни, Грецияда бўлганмисан?

— Бўлганман.

— Кипрда-чи?

— У ердаям бўлганман.

— Қаерда дам олган маъқулроқ?

— Билмадим. Мен доимо болаларим ҳамда хотиним билан бирга дам олганман.

 

 

* * *

 

 

Икки кар суҳбатидан:

— Сен балиқ овига кетяпсанми?

— Йўқ, мен балиқ овига кетяпман.

— Ҳа-а, мен балиқ овига кетяпсанми деб ўйлабман.

 

 

* * *

 

 

Еврейдан дўсти сўради:

— Моня, ишларинг қалай?

— Ёмонмас. Аста-секин тирикчилик қилиб юрибман. Мана, гараж сотиб олиб хотинимнинг номига расмийлаштирдим. Эртадан уни қайнонамга ижарага бераман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади