Пластик идишлардан воз кечилмоқда

0

Европа парламентида сув учун пластик идишлардан ва ошхонада фойдаланиладиган бошқа бир марталик пластик идишлардан воз кечилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб daryo.uz хабар берди.

Таъкидланишича, идишларнинг ўрнини тўлдириш учун парламент ҳудудида 166 та ичимлик суви фаввораси ўрнатилган.

Қарор Европарламент биноларида 166 та ичимлик суви фаввораси ўрнатиш билан боғлиқ лойиҳанинг якуний босқичи сифатида қабул қилинган. Бир ярим соатдан камроқ давом этадиган йиғилишларда сув учун пластик бутилкалардан фойдаланиш чекланган.

Европарламент президенти ва 14 нафар вице-президент барча йиғилишлар ва оммавий тадбирларда босқичма-босқич пластик бутилкалардан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида қарор қилган.

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: