Президент Москвага жўнаб кетди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.