Самарқандлик нобакор ўғил отасини бўғиб ўлдириб, мурдани дарёга улоқтирди…

0

 

Фожиа шу йил 9 июнида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом вилоятида содир бўлган. Ўғил маст ҳолатда отасини бўғиб ўлдирган. Сўнгра онаси билан ўзаро тил бириктирган ҳолда жиноят изларини йўқ қилиш ниятида мурдани дарёга улоқтирган. Орадан қисқа вақт ўтиб жасадни дарахт новдасига илиниб қолган ҳолатда топишди. Текширувлар жасад 45-50 ёш атрофидаги М. Х исмли эркакка тегишли экани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тезкор тадбир натижасида она-бола қотилларни қўлга олди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

upl. uz