Сутда пиширилган бўғирсоқлар

0

Ширин ва мазали бўғирсоқларни Рамазон Ҳайит байрамида тайёрлаш қадим замонлардан берин давом этиб келадиган анъана ҳисобланади.
Аммо, уларни ҳар ким ҳар хил усулда тайёрлайди.

Сиз уларга ҳар хил зираворлар қўшиб, умуман такрорланмас таъмли бўғирсоқлар пиширишга эришишингиз мумкин.

Тайёрланиладиган пишириққа тахминан 13 000 сўм пул сарфлаймиз.*

Каттароқ тоғорачага ун, қабартма ва долчинни солиб аралаштирамиз ва устидан сариёғни қирғичдан чиқариб соламиз.

Қўлда яхшилаб увалаймиз, сўнг шакарни солиб яна аралаштириб оламиз.

Юмшоқ, лекин қўлга ёпишмайдиган хамирга эга бўлиш учун сутни талаб қиладиган миқдорда соласиз.Балки, бунда 200 миллилитрдан камроқ сут кетиши ҳам мумкин.

Хамирни 30 дақиқага тиндириб қўямиз.Сўнг хамирдан узун колбасасимон шакл ясаймиз ва 2 см қалинликдаги бўлакчаларга кесиб чиқамиз.

Ҳосил бўлган хаммирчаларга оддий човла, қирғич ёки сушига мўлжалланилган гиламча билан нақш берамиз.

Қизиб турган ёғда, тилларангга киргунича қовуриб оламиз.Пишган бўғирсоқларни ортиқча ёғидан халос бўлиш учун, қоғоз сочиққа соламиз. Таъбга қараб устига шакар уппаси сеписимиз ҳам мумкин. Ёқимли иштаҳа!