Бундан роппа-роса бир йил олдин дафн этилган эркак кутилмаганда уйига кириб келди…

0

 

Токио полицияси матбуот хизмати хабарига кўра, июн ойи бошида бир аёл келиб, бир йил олдин дарёга чўкиб ўлган ва кейинчалик жасади топилиб, куйдирилган эри уйга қайтганини маълум қилган. Ваҳоланки, ўшанда аёл жасад ҳақиқатан эрига тегишлилигини тасдиқлаганди. Энди эса эри дафъатан қайтиб келибди…

Полициячилар ўшанда йўл қўйилган хатолик учун аёлдан узр сўрашди ва бу хато бошқа қайтарилмаслигига сўз беришди. Энди улар бир йил олдин куйдирилган жасад хокини бошқа оилага топширишади.

Гап шундаки, бир йил олдин икки нафар эркак бедарак йўқолган. Икковининг ҳам ёши 40 да бўлган. Бунинг устига шу аёл шахсан касалхонадаги моргга келиб ростдан ҳам жасад марҳум эрига тегишли эканини маълум қилган.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: