Африкаликлар кўринмас, ёвуз руҳлар таъқибидан қутқаришни сўраб дунёга жар солишмоқда…

0

 

Зимбабведа истиқомат қилувчи қора танли аҳоли вакиллари ёвуз руҳларни «гоблинлар» деб аташади. Ривожланган мамлакатларда эса бу арвоҳлар «полтергейст»лар деб юритилади. Уларнинг ёвузлиги шундаки, тириклар кўзига кўринмасдан туриб ёмонлик қилишга ошифта бўлишади. Масалан, 2013 йили маълум муддат Зимбабведаги мактабларни ёпиб қўйишга мажбур бўлишган. Негаки, ёвуз руҳлар, яъни гоблинлар ўқувчиларни таъқиб қилибгина қолмай, баъзиларини ўласи қилиб калтаклашган. Болалар ҳам майли, маҳаллий полиция маҳкамасидагилар ҳам ёвуз арвоҳлардан безор бўлишганини журналистларга очиқ айтишди. Улар Европадаги жодугар, экстрасенсларни таклиф қилиб, полтергейстлардан халос қилишни сўрашга мажбур бўлишмоқда.

Кейинги пайтларда ёвуз руҳлар Зимбабвенинг «Cordray Park» ҳудудида изғиб, асосан аёлларга ташланадиган, таъқиб қиладиган, ҳатто ухлаётганда ёнига ётиб ҳам оладиган бўлишган. Ачинарлиси, улар оммавий тарзда ҳаракатланиб, одамларни қўрқитишдан тийилишмаяпти. Ёвуз руҳларнинг дастидан кўплаб оилалар бузилиб кетаётгани ҳам факт. Бўй қизлар, ўсмирлар кечқурун кўчага чиқа олмайдиган бўлишган. Ҳатто, ўша ҳудуддаги бир аёлни ёвуз руҳлар кечалари шу қадар безор қилишганки, охири уйини ташлаб бошқа шаҳарга кўчиб кетишга мажбур бўлибди.

Кейинги пайтларда Кордрей Паркнинг маҳаллий корчалонлари ҳар бир аҳоли вакилидан 1 доллардан пул йиғиб, шу пулларга гоблин овчиларини ёллашмоқчи бўлиб туришибди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг гапига қараганда, гоблин овчилари уларнинг етакчисини, аниқроғи, жўрабошисини ҳайдаб солишади. Шундан кейин қолганлари ҳам унинг ортидан кета бошлайди. Ҳозирда гоблинларнинг жўрабошиси Майк Магобола лақабли арвоҳмиш. Фақат бу лақабни ҳам гоблиннинг ўзи ўзига қўйиб олган деб тушунмаслик керак. Одамлар шундай лақаб қўйиб олишган экан.

Хуллас, ёвуз руҳ тез вақт ичида йўқ қилинмаса, Зимбабве аҳолиси жуда оғир аҳволда қолиши тайин дея ҳисобланмоқда.

Ишқилиб, ҳар бандани ёвузликлардан худонинг ўзи асрасин!

esoreiter. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: