АМЕРИКАЛИК ПОЛИЦИЯЧИНИНГ БЕЗОВТА АРВОҲИ…

0

 

Американинг Жанубий Каролина штатига қарашли Аббевилл шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган эркак бир қаватли ташландиқ уй яқинидан ўтиб кетаётиб, шунчаки қизиқиш туфайли уйни суратга олиб қўйганди. Манзилига етгач, суратни кўздан кечирмоқчи бўлди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Суратнинг орқа фонида ҳавода муаллақ турган одам қиёфасидаги оппоқ силуэт турарди. Ҳа, бу шунчаки шарпа эмас, балки арвоҳнинг ўзгинаси эди.

Кейинроқ маълум бўлдики, худди ўша ташландиқ уйда 2003 йил 8 декабрида эр-хотин Артур, Рита ва уларнинг ўғли Стивенлар экстремизм билан шуғулланиш туфайли полиция қуршовида қолишган. Ўртада отишмалар бошланган. Гарчи экстремистлар ўшанда тўлиқ қуролсизлинтирилган бўлса-да, икки нафар полициячи ҳалок бўлган. Арвоҳ худди ўша полициячилардан бирига тегишли экани кейинроқ мутахассислар тарафидан тасдиқланди.

— Бу ташландиқ уйда уч нафар экстремист, икки полициячи ўлим топган, — деди мутахассислардан бири. — Экстремистлар бунга қадар ҳозирги ташландиқ уйда ифлос ишлар билан ҳам шуғуллангани ҳақида маълумотлар бор. Ҳойнаҳой, ҳалок бўлган полициячининг руҳи ҳануз тинчлана олмаган кўринади. Шунинг учун одамлар кўзига кўриниб, белги бераётган бўлса керак. Бунинг тадбирини кўриш керак. Арвоҳни тинчлантириш лозим…

esoreiter. ru