Американинг “IBM” компанияси ҳақиқий суперкомпьютер турини яратди…

0

 

Суперкомпьютер иккита теннис кортига тенг майдонни эгаллайди ва бир сонияда 200 миллиард операцияни бажара олади. Унинг кучи олимлар тили билан айтганда, 200 петафлопсга тенг.

Суперкомпьютер “The Summit («Чўққи») деб аталиб, мамлакат энергетика вазирлигига тегишли лабораторияда яратилди. У дақиқасига ўзидан 15 минг литр сувни ўтказади. Жами 27 минг дона чиплардан ташкил топган.

Шундай қилиб, америкаликлар янги суперкомпютерни яратиб, асосий рақобатчи ҳисобланган Хитойни ортда қолдиришди. Эслатиб ўтамиз, хитойликлар яратган суперкомпьютер 93 петафлопс қувватга эга.

РБК

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: