Компьютер оламида “ЯЛМОҒИЗ КАМПИР” деб номланган янги вирус пайдо бўлди…

0

 

Бу вирус нафақат компьютерларни буза олади, балки, хакерларга пул ўғирлашда яқиндан кўмак бериб, йўлида тўсиқ вазифасини ўтовчи дастурларни йўқ қила боради.

“Defiant” хавфсизлик компанияси мутахассислари “Ялмоғиз кампир”ни “WordPress” базасидаги сайтларда учратишди. Янги вирус яна ўзини бошқа вируслардан ҳимоя қилишга ҳам уста экан.

Дунё таҳлилчилари, экспертларнинг ишонч билан айтишича, “Ялмоғиз кампир”ни русийзабон хакерлар яратишган. Вирус кириб олган саҳифалар автомат тарзда савдо майдончаси деб номланган нуқталарга йўналтирилади. Агар саҳифа эгаси бу майдончада нимадир харид қилса, вирус эгаси бўлган хакер автомат тарзда бу пуллардан ўз улушини ажратиб олади.

Вирус икки қисмдан иборат. Биринчи қисми сайтга спам юборади, иккинчиси саҳифани назорат қилиш имконини яратади.

topnews.ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: