ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ!!!

1

 

ИНДОНЕЗИЯДАГИ ДАФН МАРОСИМЛАРИ ВА ИРИМ-СИРИМЛАР…

 

«Рамбу Солок»

 

Индонезия аҳолиси орасида дафн маросими алоҳида ўрин тутади. Оилада кимдир оламдан ўтса, узоқ муддатга мўлжалланган дафн маросими бошланади. Бу маросимни индонезияликлар «Рамбу Солок» деб аташади. Маросим ирими шундан иборатки, оламдан ўтган марҳумни мўмиёлаб, алоҳида хонада сақлашади. Марҳум то дафн маросимлари тугамагунча ўша хонада ётади. Ажабланарлиси, у маросим давомида ўлган дея ҳисобланмайди. Оила аъзолари қўни-қўшни, таниш-билишларга фалончи оғир хаста деб қўя қолишади. Одат шуни тақозо этади.

Бу хасталик «хаста»ни бир неча йил тарк этмаслиги, у ўша хонада яшаб қолиши мумкин. «Яшаб» қолиши давомида унга рамзий маънода таом тайёрлашади, кечқурунлари қўлларида кўтариб сайрга олиб чиқишади. Кийимларини тез-тез тозасига алмаштиришади.

Дафн маросими эса қариндошлар кенг далада буқа ва чўчқа тўдасини ўлдиргачгина, очиқ деб ҳисобланади. Бу маросимни ҳам марҳум шахсан «кузатиб» туриши шарт. Индонезияликларнинг гапига кўра, ҳайвонларнинг руҳлари ёнида бўлсагина, марҳум боқий дунёда тинч яшай оларкан.

 

Болаларга аталган дарахт

 

Агар ҳали тиши ҳам чиқмаган гўдак оламдан ўтса, уни матога бежирим қилиб ўрашади. Бундан ҳам олдин улкан дарахтни танлаб, ундан марҳум сиғадиган жой ўйиб қўйишади. Жасадни худди ўша жойга ётқизиб, устини ёмғир ва турли табиий офатлардан асраш тадоригини кўришади. Улар ишонишадики, болалар орадан маълум вақт ўтиб тирилади ва шу дарахт билан бирга яйраб яшнай бошларкан.

 

«Мане — Ma’Nene» ирими

 

Бу марҳумни тозалаш маросими саналади. Маросим ҳар йили август ойида бўлиб ўтади. Одамлар оламдан ўтган яқинини қабрдан чиқариб олиб, яхшилаб чўмилтиришади, янги кийим кийдиришади, тобути эскирган бўлса, ё таъмирлашади, ё янгисини сотиб олишади. Янги кийим кийдирилгач, марҳумни ўзлари билан қишлоқ сайрига олиб чиқишади. Улар марҳум билан бирга узоқ вақт сайр қилишади. Шундан кейингина қайтадан қабрга кўмишади.

Бу одат, ирим-сиримлар минглаб йиллардан бери давом этиб, авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, индонезияликларнинг дафн ирим-сиримлари миллий анъанага, аждодлардан ўтган қимматли меросга айланиб қолган.

let-us-dream. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Индонезияда мусулмонлар ҳам истиқомат қилишади-ку, индонезия аҳолисининг маълум гуруҳлари десангиз тўғри бўларди, индонезия аҳолиси бўлмаса керак.

Comments are closed.