Гавай оролларидаги Килауэа вулқонининг уйғониши қимматбаҳо тошлардан иборат ёмғир ёғишига сабаб бўлди…

0

 

 

Вулқонга яқин жойда яшовчилар худди шу ғаройиботга шахсан гувоҳ бўлишди. Айтишларича, ўнлаб километрларга чўзила бораётган лавалар орасидан яшил рангдаги қимматбаҳо тошлар ажралиб чиқиб, ер билан битта бўлмоқда. Шубҳасиз, тошларнинг ёмғир бўлиб ёғишини кўрганлар, шунга гувоҳ бўлганлар тошчаларни ўзлари билан олиб кетишмоқда.

Гавай университети геологи Шерил Гансекининг гапига қараганда, бу тошчалар оливина деб номланиб, бир карати Американинг ўзида 450 доллар туради. Шу билан бирга оливина азалдан Америка қитъасида кенг тарқалган.

Килауэа вулқони ўзидан қайноқ лаваларни итқитишда давом этмоқда. Ҳозирги кунгача вулқон туфайли юзлаб уйлар куйиб кул бўлган, сайёҳлик ҳудудлари вайронага айланган.

Daily Mail

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: