Болалардаги жиззакилик, тез ҳаяжонга тушиш, уйқусизлик сабаби нимада? Тиббиёт фанлари доктори буни қандай изоҳлайди?

0

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида россиялик инфекционист-паразитолог, тиббиёт фанлари доктори Сергей Козлов томонидан юртимиз шифокор-мутахассислари учун ичак гельминтозлари касалликларини диагностика қилиш ва уни самарали даволаш усулларига бағишланган семинар ўтказилди.

Ичак гельминтозлари (гижжа) кенг тарқалган хасталиклардан биридир. Бу инсон ёки ҳайвон организмида ўрнашиб оладиган паразит қуртларни юқтириш касаллигидир. Гельминтлар одамнинг жигари, ўпкаси, буйраги, ичаклари ва миясига кириб ўрнашиб олиши мумкин, лекин аксарият ҳолатларда бундай қуртлар ичакларда бўлади. Бу, одатда, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди.

Болаларда гижжаларнинг пайдо бўлиши бошқа турли касалликларни бошлаб келиши, салбий асоратларини кўрсатиши, хавфли бўлиши мумкин. Натижада бола организмининг ривожланиши, овқат ҳазм қилиш тизимига ёмон таъсир кўрсатади ва бола меъёрий ўсишдан ортда қолади.

Шифокорларнинг хулосаларига кўра, ҳар 10 боланинг 8 нафарида гижжалар аниқланади. Демак, бугун бу масала долзарб бўлиб боряпти ва у ҳақда кўпроқ билиш, билганларимизни бошқаларга ҳам етказиш кераклигини даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Бу билан хасталанганда ўта жиззакилик, тез ҳаяжонга тушиш, уйқусизлик кузатилади. Иштаҳанинг ёмонлашиши, кўнгил айниши, оғриқлар, ҳолсизланиш, вазнда ҳам муаммолар пайдо бўлади. Бу кенг тарқалган касалликнинг олдини олиш учун поликлиникалардаги умумий амалиёт шифокорлари, ҳамширалар аҳолига, ёш оналарга касалликка чалинмаслик, эҳтиёт чоралари, ундан ҳимояланиш ва даволаниш каби мавзуларда тушунтириш олиб бориши лозим. Шунингдек, таълим муассасаларида ҳам тарғибот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш зарур.

Бу борада шифокорлар учун ҳам керакли ахборот манбаларини етказиб бериш ва уларга кўмаклашиш муҳим вазифалардандир. Бунда илк маротаба “Novatio” фармацевтик компанияси ташаббус билан чиқди. Компания томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда “Ўзбекистонда ичак гельминтозлари касалликларининг долзарблиги. Диагностика ва даволаш” мавзусида мутахассислар учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Семинар давомида иштирокчиларга ичак гельминтозлари касалликларига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг замонавий усуллари ҳақида батафсил маълумот берилаётир.

Мазкур семинар давомида ҳам шифокорлар профессор С.Козловдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: